Янги ташаббус доирасида фуқаролар қуйидаги жамоатчилик ишларида иштирок этгани учун рағбатлантирилади:
- «Яшил макон» ва бошқа экологик лойиҳаларда иштирок этиш;
- кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак бериш;
- маҳалла даражасида оилавий низоларни ҳал қилишда жамоатчилик медиатори сифатида иштирок этиш;
- маҳалланинг инфратузилмавий муаммоларини ҳал қилишда қатнашиш;
- маҳаллаларда ёшларга хорижий тиллар ва касб-ҳунарларни бепул ўқитиш.
Фуқаролар ҳиссасини ҳисобга олиш учун амалда ишланган вақт асосида балл тўплаш тизими (Time banking) жорий этилади. Фаоллик кўрсаткичларига қараб давлат томонидан қуйидаги имтиёзлар берилади:
- давлат хизматларини тўлашда 10% чегирма;
- олий таълим муассасаларида контракт пулининг 5% қисми қоплаб берилиши;
- автокредитлар бўйича 3% гача компенсация.
Кутилишича, камида 350 минг нафар фуқаро жамият муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Жамоатчилик фаолияти ҳажми 1–1,5 миллион соатга етиши режалаштирилган.
Комментарии