Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 16 февраль соат 21:18 да Қўқон шаҳар “Муқимий” кўчасида кўп қаватли уй ёнаётганлиги тўғрисида “112” тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 21:23 да етиб бориб, 21:25 да ўраб олиниб, 21:32 да ёнғин батамом ўчирилди.
Ёнғин газ ва ҳаво аралмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган бўлиб, 28-уйнинг 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.
Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Комментарии