• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 12:13

Рақобат қўмитаси тадбиркорларни Рамазон арафасида нархларни оширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Тегишли кўрсатмалар республиканинг барча ҳудудларидаги савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларига юборилди.

367
0
uznews.uz

Президент томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатдаги йирик савдо тармоқлари ҳамда савдо мажмуаларига Рамазон ойи арафасида анъанавий равишда талаби ортадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар юборди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ҳудудлардаги савдо мажмуаларини маҳсулот билан таъминловчи чакана савдо тармоқлари ва етказиб берувчи корхоналарга нархлардаги ҳар қандай ўзгаришлар, логистика харажатлари ҳамда товарлар қийматининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида қўмитани тезкор равишда хабардор қилиб бориш топширилди. Шунингдек, етказиб берувчиларни нархларни асоссиз оширишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантириш вазифаси юклатилди.

«Қўмита ўз ваколатлари доирасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради», — дейилади хабарда.

367
0

Комментарии