Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. 18-20 февраль кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво 20-25 даража илиққача исийди. Кечалари ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар 16-18 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 16 февраль куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 17-19 даража илиқ бўлади
17 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади.
18-20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 9-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-25 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Комментарии