• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 февраля 17:06

Ўзбекистонда автокредитлар фоиз ставкалари пасайтирилади

Тегишли топшириқни президент бугунги йиғилишда берди.

1231
0
President.uz

Аҳолининг маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида президент автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва уларнинг ҳажмини ошириш чораларини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда йилига 650 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхона билан кооперация асосида яна 763 турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 510 минг донага етказиш вазифаси қўйилди.

Автомобиль саноати мутасаддиларига мавжуд имкониятларни батафсил таҳлил қилиб, 10,5 фоиз ўсишни таъминлаш мақсадида жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини қайта кўриб чиқиш топширилди.

1231
0

Комментарии