• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 февраля 20:04

Қамчиқ довони ёпилиши муносабати билан қўшимча темир йўл рейслари йўлга қўйилди

Довонда ҳаракат тўхтатилгани сабабли Фарғона водийсига йўл олган ҳамда у ердан Тошкентга қайтиб келаётган фуқаролар учун қўшимча поездлар ташкил этилди.

533
0
ФВВ

Аввал хабар берганимиздек, 12 февраль куни соат 13:00 дан бошлаб Қамчиқ довонидаги А-373 халқаро автомобиль йўлининг бир қисмида қор кўчкиси хавфи туфайли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тезкор равишда Идоралараро штаб ташкил этилди.

Фарғона водийси вилоятларига ҳамда водий вилоятларидан Тошкент шаҳрига сафарни режалаштирган фуқаролар учун «Поп», «Темирйўлобод», «Ангрен» ва «Оҳангарон» темир йўл вокзалларида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди.

Айни пайтда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

533
0

Комментарии