Тегишли идоралар билан ҳамкорликда Швециядан ўзбекистонликлар чартер рейс орқали ватанга қайтарилди. Жорий йил 11 февралга ўтар кечаси бортида 21 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
"Аниқланишича, ўзбекистонликлар аввал Швецияга белгиланган тартиб-қоидани бузган ҳолда кириб, кейин мамлакат ҳудудида миграция қонунчилиги талабларига риоя этмасдан юрган," - дейилади хабарда.
Тошкентга етиб келган йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олди. Фуқаролар ватанга қайтишда кўрсатган ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун мамлакат раҳбарияти ва мутасадди идораларга самимий миннатдорлик билдирди.
Парвозни ташкил этиш Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди.
Комментарии