• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 11:57

Roblox ва Valve компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Ўйин платформаси ишлаб чиқарувчиси Roblox ҳамда Steam платформасини бошқарувчи Valve компанияси Ўзбекистонда солиқ ҳисобида туришни бошлади.

130
0

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, АҚШнинг икки компанияси — Roblox Corporation ва Valve Corporation Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш, нашр этиш ва рақамли тарқатиш билан шуғулланувчи америкалик хусусий компания Valve Corporation 2 февраль куни солиқ ҳисобига қўйилган.

Компьютер ўйинларини ишлаб чиқарувчи, шу жумладан машҳур Roblox платформаси эгаси бўлган Roblox Corporation эса 9 февраль куни солиқ рўйхатидан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар учун ҚҚС тўлаш мажбурияти жорий этилган. Бугунги кунда Ўзбекистондаги ҚҚС-офис орқали 84 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган.

2025 йилда хорижий интернет-компаниялар Ўзбекистон бюджетига 181,3 млрд сўм солиқ тўлаган. Тўланган солиқларнинг қарийб 80 фоизи учта компания — Apple, Meta ва Google ҳиссасига тўғри келади.

130
0

Комментарии