• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 февраля 11:24

Андижонда 17 ёшли бола танишини пичоқлаб ўлдирди - видео

Аввалроқ улар ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжал келиб чиққан ва шу сабабли қотиллик содир этилган.

1106
0
uznews.uz

Андижон вилоятида 19 ёшли бола 17 ёшли бола томонидан пичоқлаб ўлдирилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1106
0

Комментарии