• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 февраля 14:26

Ўзбекистон Покистонда мис, олтин ва критик минераллар конларини ўзлаштиришга қизиқмоқда

Президент Покистон бизнес доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Уларда тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, агрокластер ташкил этиш, шунингдек, меҳмонхона қуриш режалари муҳокама қилинди.

493
0

Исломобод шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми доирасида Шавкат Мирзиёев Покистоннинг етакчи компаниялари — HRL Group, Engro Group, Gohar Textile ва Go Group вакиллари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Учрашувлардан бири HRL Group компаниялар гуруҳи раиси Захид Рафик билан бўлиб ўтди. Мазкур компания қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик компаниялар қаторига киради.

Суҳбат давомида Покистондаги истиқболли мис, олтин ва критик минераллар конларида Ўзбекистон тажрибаси асосида қўшма геологик тадқиқотлар ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Президент компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуасини барпо этиш ҳамда Самарқанд шаҳрида меҳмонхона қуриш ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, давлат раҳбари Engro Group компанияси раиси Ахсан Зафар Сайед билан ҳам учрашув ўтказди.

Покистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга катта ҳисса қўшган ушбу компания энергетика, нефть-кимё ва агросаноат соҳаларида катта тажрибага эга.

Учрашувда Президент компаниянинг кимё саноатидаги лойиҳаларда иштирок этишини қўллаб-қувватлади. Чорвачиликни ривожлантириш ва унинг маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Ишбилармонлик дастури доирасида пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган ва уй тўқимачилиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга Gohar Textile компанияси асосчиси Гоухар Мустафо билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳаллий корхоналарни халқаро таъминот занжирларига интеграция қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Go Group компаниясининг бош ижро этувчи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашув ўтказди. Ушбу компания Покистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида етакчи ҳисобланади.

Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш циклига эга агрокластер ташкил этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

493
0

Комментарии