Хоразм вилояти Боғот туманида келинига тегажоғлик қилиб, ҳимоя ордери талабларини бузганликда айбланган 41 ёшли фуқарога нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, воқеа жорий йилнинг 31 январь куни Деҳқонобод маҳалласида содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган эркак келинига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилган, унга нисбатан шаҳвоний мазмундаги номақбул сўзларни айтган, шунингдек, уни қучоқлашга уринган. Бундан ташқари, у аёлга руҳий босим ўтказган.
Қайд этилишича, аввалроқ аёлга ҳимоя ордери берилган, бироқ айбланувчи унинг талабларини бузган. Судда у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, содир бўлган воқеа кучли мастлик оқибатида юз берганини маълум қилди.
Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) ва 206-1-моддаси (ҳимоя ордери талабларини тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга моил бўлган шахс томонидан бажармаслик) билан айбдор деб топди.
Ҳуқуқбузарликлар мажмуини ҳисобга олган ҳолда, суд 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Комментарии