• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 19:40

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонда бўлади

Олий даражадаги учрашувлар, Қўшма декларацияни имзолаш ва президентнинг қўшма бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.

459
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5-6 февраль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Дастурга мувофиқ, Исломобод шаҳрида Покистон президенти Осиф Али Зардорий, Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари бош қўмондони - Қуролли Кучлар қуруқликдаги қўшинлари қўмондони фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотларда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.

Сиёсий мулоқот, ҳукуматлараро, парламентлараро, ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилади.

Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт ва инфратузилма, туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор йўналишларда келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

459
0

Комментарии