• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 11:26

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бузилгани сабабли Савдо марказлардан биридаги болалар майдончаси ёпилди

Пойтахтда савдо марказларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича текширувлар бошланди, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда уларнинг фаолияти тўхтатилади.

538
0
ФВВ

Авиатор савдо марказида ёш боланинг вафотига сабаб бўлган йирик ёнғиндан сўнг Тошкентдаги савдо-кўнгилочар мажмуаларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширила бошланди.

Текширувлар давомида автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, автоматик хабар бериш тизимлари, захира эвакуация йўллари, ички ёнғин кранлари, "Чиқиш" электрон таблолари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва бошқа ёнғинга қарши инвентарларнинг мавжудлиги, созлиги ва ишлаш қобилияти ўрганилади.

Ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда объектлар фаолияти улар тўлиқ бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиб турилади.

Хусусан, Учтепа туманидаги "Globus Mall" савдо-кўнгилочар мажмуасининг болалар ўйин зонаси фаолияти ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани ва инсонлар ҳаётига хавф туғдиргани сабабли вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда объект эгалари томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги объект ходимларига йўриқномалар бериб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тушунтирилаётганини таъкидлади.

ФВВ
ФВВ
538
0

Комментарии