• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 10:51

Малайзия компанияси Ўзбекистонда гольф-курорт мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда

Профессионал гольф майдони, меҳмонхоналар, турар жойлар, аквапарк ҳамда чанғи иншоотларини ўз ичига олган мажмуа Тошкент вилоятида барпо этилиши мумкин.

282
0
Иллюстрация

Малайзиянинг Spora Global Sdn Bhd компанияси Тошкент вилоятида замонавий гольф-курорт мажмуасини қуриш бўйича инвестициявий таклиф тақдим этди.

Бу масала Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев ҳамда компаниянинг ижроия директори Фио Фахми ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди, деб ёзади «Дунё» АА.

Фио Фахмининг сўзларига кўра, мажмуа жаҳон даражасидаги гольф-курорт мақомига эга бўлади. Лойиҳа доирасида нафақат профессионал гольф майдони, балки гольф-клуб биноси, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, замонавий турар жойлар, ресторан ва соғломлаштириш мажмуаси, аквапарк ҳамда қишки мавсум учун чанғи иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Инвесторлар ушбу лойиҳани Тошкент вилояти ҳокимлиги билан давлат-хусусий шериклик асосида, жумладан қўшма корхона ташкил этиш орқали амалга оширишни таклиф қилдилар.

Фио Фахми яқин кунларда компания раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегация лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ҳамда жойлашувини батафсил ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Spora Global Sdn Bhd компанияси 2012 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти меҳмонхона ва курортларни лойиҳалаш, қуриш, бошқариш, таъмирлаш ҳамда дизайн ишларини амалга оширишдан иборат. У Сингапур, Австралия, Вьетнам, Индонезия, Янги Зеландия ва Шотландияда гольф-клубларни бошқаради.

282
0

Комментарии