Аввалроқ, 15 млн Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари Dark Wеб’га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига масъулларнинг маълум қилишича рўйхатга олиш жараёнида тўпланган барча маълумотлар алоҳида серверларда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда.
Фуқароларнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ шахсий маълумотлари ҳимояланган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилинади.
Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида ҳеч бир фуқарога тегишли фотосурат олинмаган ва маълумотлар базасига расм юкланмаган.
Маълумотлар миллий ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ қатъий муҳофаза остида сақланмоқда ва ташқи манбалар орқали сизиб чиқиши эҳтимоли мавжуд эмас.
Комментарии