"Ижтимоий реестр"га киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.
Мурожаат этувчи болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланиши учун Давлат хизматлари маркази, ижтимоий ходим орқали ёки мустақил равишда "Yagona milliy ijtimoiy himoya," MyGov.uz тизимлари ёки "Ижтимоий карта" мобил иловаси орқали мурожаат қилади.
Бунда ҳар бир оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши учун кўпи билан бир ойда бир марта мурожаат қилиши мумкин.
Ойнинг 16-санасигача берилган аризалар шу ойнинг ўзида кўриб чиқилади. 16-санада ва ундан кейин берилган аризалар кейинги ойда кўриб чиқилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни рад этиш учун асослар аниқланмаган тақдирда, тўлов ариза кўриб чиқилган ойдан кейинги ойдан бошлаб автоматик равишда тайинланади ва "Ягона реестр" ААТ орқали тўланади.
Нафақа ва моддий ёрдам қуйидагиларга тайинланади:
• "давлат таъминотидаги оила" ва "камбағал оила" тоифасидаги оилаларга - улар ушбу тоифадан чиқарилгунига қадар;
• "камбағал оила" тоифасидаги оилаларга - ушбу тоифага киритилган (ўтказилган) ойдан кейинги ойдан бошлаб 6 ойга.
Болалар нафақалари ва моддий ёрдам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади. Бунда:
• агар оила "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифасидан "камбағаллик чегарасидаги оила" тоифасига ўтказилган бўлса, қўшимча ариза тақдим этилмасдан, минимал истеъмол харажатларига нисбатан оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадга қараб қуйидаги тўловлар тайинланади:
• агар даромад 1 ЭКИҲдан 1,25 ЭКИҲгача бўлса - қонунда белгиланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорининг 75 фоизи тўланади;
• агар даромад 1,25 дан 1,5 ЭКИҲгача бўлса - қонунда белгиланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорининг 50%и тўланади.
Комментарии