• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 10:21

Жорий йилда Ўзбекистонда тўртта уран конни ўзлаштириш бошланади

Президент қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган «Арнасай» конни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Уран қазиб олиш жорий йилнинг июль ойида бошланиши кутилмоқда.

351
0
Иллюстрация

Шавкат Мирзиёевга кўмир қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва уран саноатини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди.

Тақдимот давомида ўтган йили мамлакатимизда 7 минг тонна уран қазиб олингани, аниқланган захиралар эса 139 минг тоннага етгани қайд этилди.

Жорий йилда Арнасой, Ғарбий Қизилқоқ, Жанубий Жонгелди, Шарқий Ағрон конларини ўзлаштиришни бошлаш режалаштирилган. Қазиб олиш ҳажмларининг ўсиши кутилгани муносабати билан қайта ишлаш қувватларини ошириш зарурати таъкидланди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилишича, президент Самарқанд вилоятидаги Шарқий Ағрон, Жиззах вилояти Фариш туманидаги Арнасой ва Навоий вилоятидаги Жанубий Жонгелди конларини ўзлаштиришни бошлаш, шунингдек уран қазиб олиш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берган.

«Жиззах вилояти Фариш туманида жойлашган “Арнасай” конидаги ишларини янада тезлаштириш бўйича алоҳида топшириқ берилди. Ушбу кон бўйича инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Июль ойидан уран қазиб олишни бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди», — деди у.

Қайд этилишича, Арнасай конни ўзлаштириш учун 68 километр автомобиль йўли ва 110 километр янги электр узатиш линияси қурилади.

Барча қайд этилган лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асосномаларни тайёрлаш ишларини фаоллаштириш ва жадаллаштириш бўйича ҳам топшириқ берилди.

Уран ишлаб чиқаришда асосий хомашё ҳисобланган олтингугурт кислотасини барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида уни ишлаб чиқариш бўйича икки заводни тезлаштирилган тартибда ишга тушириш учун аниқ муддат ва вазифалар белгилаб берилди:

– Навоий вилоятида жойлашган, жорий йилда Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан ишга туширилиши лозим бўлган завод;

– Zarafshon Industry корхонаси томонидан барпо этиладиган завод.

351
0

Комментарии