• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 февраля 21:34

Самарқандда юк машинаси уриб юборган велосипедчини Damas ҳайдовчиси босиб кетди - видео

Велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

898
0
Видеодан кадр

Самарқандда юк машинаси ва Damas автомобили велосипед ҳайдовчисини уриб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 29 январь куни соат 18:20 атрофида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Жумабозор" МФЙ ҳудудида Тойлоқ–Ургут йўналишида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини шу йўналишда келаётган Isuzu юк машинаси уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бунинг оқибатда велосипедчи йўлга йиқилган ва юк машинасининг ортидан ҳаракатланиб келаётган Damas автомашинаси эса велосипедчини босиб кетган. Натижада фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

898
0

Комментарии