• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 февраля 10:29

Тошкентдаги Aviator савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича, жумладан нодавлат ташкилот мансабдор шахсларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ модда асосида қўзғатилган.

844
0
Korzinka

Тошкент шаҳарининг Яшнобод туманида жойлашган Aviator савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews.uzга Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин 31 январь куни содир бўлган. Олов бинoнинг иккинчи қаватидаги 800 квадрат метр майдонни қамраб олган бўлиб, умумий овқатланиш ҳудуди ва болалар майдончасига зарар етказган. Ёнғин оқибатида 2023 йилда туғилган қизалоқ ҳалок бўлган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11 (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида мутахассислар ёнғин келиб чиқишининг аниқ сабабларини аниқламоқда.

844
0

Комментарии