• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 января 21:42

Ўзбекистонда Хитойдан мандарин ва ананас олиб киришга вақтинчалик тақиқ қўйилди

Хитойдан келтирилган 20 партия мандарин ва ананасда зарарли организмлар аниқланган.

529
0
t.me/uzagroministry

Мамлакатда Хитойдан мандарин ва ананас импортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Қарор Хитойдан етказиб берилаётган мевалар партияларида ўсимликлар карантини объектлари мунтазам аниқланаётгани сабабли қабул қилинди.

Четдан келтирилган мандарин ва ананас меваларидан белгиланган тартибда танлаб олинган намуналар Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилди. Тадқиқот натижаларига кўра, маҳсулотларда карантин зараркунандалари, жумладан "цитрус оқ-қаноти" (Dialeurodes citri Ashmead), шарқ цитрус қалқондори (Unaspis yanonensis Kuwana), шунингдек, ананас унсимон қурти (Dysmicoccus brevipes Cockerell) аниқланди. Аниқлик киритилишича, зарарли организмлар тахминан 20 та юк партиясида аниқланган.

Зарарланган маҳсулотлар тўғрисида Хитой давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти огоҳлантирилиб, маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Тақиқ амал қилиш даврида Хитойдан мандарин ва ананас маҳсулотларини олиб кириш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди.

Чеклов чоралари уларни жорий этишга асос бўлган сабаблар тўлиқ бартараф этилгунга қадар амал қилади ва хавфли карантин объектларининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

529
0

Комментарии