2025 йилда Ўзбекистонда вафот этганлар сони 177,1 минг кишини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилга нисбатан вафот этганлар сони 2,7 минг кишига ошган.
Вафот этганларнинг 55,1 фоизини эркаклар (97,5 минг), 45,9 фоизини аёллар (81,4 минг) ташкил этган.
Маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда ҳар чоракда вафот этганлар сони ошгани кузатилган. Йил охирига келиб, бу кўрсаткич йил бошига нисбатан тўрт баравардан кўпроқ ўсди (41,4 минг кишидан 177,1 минг кишигача).
Ўлим сабаблари бўйича маълумотлар шуни кўрсатадики, 2025 йилда касалликларнинг барча асосий гуруҳларида I чоракдан IV чораккача изчил ўсиш кузатилган.
Бир йил ичида қон айланиш тизими касалликларидан ўлим 4 баравардан кўпроқ - 24,8 мингдан 104,5 минггача ошди. Шунингдек, ўсма касалликларидан вафот этган фуқаролар сони 35301 нафардан 15999 нафарга ошган.
Йил давомида юқумли ва паразитар касалликлардан 3852 нафар, нафас олиш аъзолари касалликларидан 23 014 нафар, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан 18 071 нафар бемор вафот этган.
Комментарии