Олий суд маълумотларига кўра, ўтган йили жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари судьялари томонидан 825 минг 50 нафар шахсга нисбатан 690 минг 879 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. Ўрганиш натижаларига кўра, 509 146 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.
Жумладан, 415 минг 531 нафар шахсга жарима жазоси тайинланган бўлса, 91 минг 663 нафар шахс маъмурий қамоққа олинган.
Энг кўп маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Тошкент шаҳрида, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида кўриб чиқилган.
Тарафларнинг ярашуви муносабати билан 121 906 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди. Кўриб чиқилган ишларнинг аксарият қисмини майда безорилик, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ва автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этди.
8 988 нафар шахсга нисбатан 7 780 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш апелляция тартибида кўриб чиқилган. 2 512 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг қарорлари бекор қилинган, 2 565 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.
11 437 нафар шахсга нисбатан 10 834 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилган. 5 093 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг қарорлари бекор қилинган, 2 415 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.
Комментарии