• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 29 января 12:05

Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" ЕЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

"Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

599
0
mancity

"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги турида ўз майдонида Туркиянинг "Галатасарой" клубини мағлубиятга учратди. Учрашув 2:0 ҳисобида инглиз клуби фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Эрлинг Холанд ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқасида Раян Шерки рақиб дарвозасини ишғол қилиб жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим этди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу учрашувда "шаҳарликлар" сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Sofascore таҳлилий портали маълумотларига кўра, Ҳусанов 6,8 балл билан баҳоланди.

Ушбу ғалаба эвазига "Манчестер Сити" тўғридан-тўғри EЧЛнинг кейинги босқичига йўл олди.

599
0

Комментарии