• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 28 января 22:23

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсумига қуръа ташланди

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсумига расмий қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

496
0
ЎзПФЛ

Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўтган мавсумлардан фарқли равишда ПФЛ тақвим тузишда "Berger" тизимидан фойдаланмайди. Бунинг ўрнига қуръа GOTSPORT компанияси билан биргаликда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бу эса жамоалар жуфтлигини автоматик равишда шакллантириш имконини беради, дея хабар беради ПФЛ.

Чемпионатнинг 1-туридан ўрин олган жуфтликлар номи маълум бўлди, аммо ўйинларнинг расмий саналари эълон қилинганича йўқ.

Қуръа ташлаш жараёнида ўйинлар ўтказилиши мумкин бўлган 10 та сценарийдан 2-вариант танлаб олинди. Жараён "Futbol ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

1-тур ўйинлари (саналар ҳали эълон қилинмаган):

— "Насаф" - "Хоразм";
— "Бухоро" - "Қўқон-1912";
— "Локомотив" - "Сурхон";
— "Андижон" - "Сўғдиёна";
— "Динамо" - "Навбаҳор";
— "Нефтчи" - "Машъал";
— ОКМК - "Бунёдкор";
— "Пахтакор" - "Қизилқум."

496
0

Комментарии