• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 17:00

Одамлар гавжум жойларда дронлар ёрдамида патруллик кузатуви олиб борилади

Шавкат Мирзиёев "пойтахт стандарти"нинг янги модели доирасида жамоат тартибини сақлаш бўйича янги чора-тадбирларни эълон қилди.

476
0
president.uz

Янги тизим доирасида ИИО ва Миллий гвардия ходимларига тунги навбатчиликнинг ҳар бир соати учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўланади. Бу ҳақда президент маълум қилди.

Одамлар гавжум жойларда дронлар ёрдамида патруллик назорати йўлга қўйилади.

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари хизмат йўналиши ва бириктирилган ҳудудидан қатъи назар, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилади. Кўчада формали кийимдаги ходимга мурожаат қилиш 102 рақамига мурожаат қилиш билан тенглаштирилади.

Тумандаги 55 та маҳалланинг барчасида профилактика инспекторлари хонаси аҳоли билан тезкор мулоқот қилиш учун алоқа тугмаси билан жиҳозланади. Яъни, инспектор қаерда бўлишидан қатъи назар, аҳоли у билан мобил телефони ва планшети орқали кеча-ю кундуз боғлана олади.

Профилактика инспекторлари учун аҳоли ишончини қозонган замонавий ва жозибадор форма ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Инспекторлар фаолияти рақамлаштирилиб, "овозли тушунтириш хати" олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, энди профилактика инспектори фаолияти самарадорлигини баҳолашда (KPI) тузилган далолатномалар сони мезон ҳисобланмайди.

476
0

Комментарии