• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 09:52

Андижонда қарийб 27 млрд сўмлик криптоактивларнинг айланмаси билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди — видео

Уч йил давомида гумонланувчи Bitget биржа платформаси орқали 3 мингдан ортиқ ноқонуний криптоактив транзакцияларини амалга оширган.

322
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Пахтаобод туманида яшовчи, криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро қонунчилик талабларини бузган ҳолда, тегишли лицензияларни расмийлаштирмасдан Bitget биржа платформаси орқали криптоактивлар билан операциялар амалга ошириб келган.

Унинг мобил телефонидаги маълумотлар ўрганилганда, 2022 йил сентябр ойидан жорий йил 2 декабрга қадар Bitget платформасидаги аккаунтлари орқали жами 3025 та ноқонуний криптоактив операциялари амалга оширилгани ва уларнинг умумий қиймати 26 млрд 61 млн сўмни ташкил этгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми «а» банди (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни айниқса йирик миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

322
0

Комментарии