• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 января 18:07

Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, унга оғир тан жароҳати етказган деновлик эркак ушланди

Деновлик эркак Душанбе шаҳрида яшовчи танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Деновда олиб қолган.

497
0
Видеодан кадр

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Ўтказилтезкор тадбирда Денов шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Тожикистон фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб тургани маълум бўлди.

Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган.

Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг, деновлик шахс мазкур Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли хил қийноқларга солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.

Ҳозирда деновлик зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

497
0

Комментарии