• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 26 января 10:47

5 граммлик олтин қуйманинг нархи рекорд даражага етди

Олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 5000 АҚШ долларидан ошиб кетди. Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалар нархининг ошишига олиб келди.

475
0
Daryo

26 январь ҳолатига кўра, 5 граммлик олтин қуйманинг нархи 10 миллион сўмдан ошиб, 10 036 000 сўмни ташкил этди. 10 граммлик олтин қуйманинг нархи эса 20 073 000 сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Comex биржасида 2026 йил февраль ойида етказиб бериладиган олтин фьючерсларининг қиймати тарихда илк бор бир трой унция учун 5000 доллардан ошди. Нашр вақтида бир трой унция олтин нархи 5067,9 долларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кумуш фьючерслари нархи ҳам янги максимумни янгилаб, илк бор бир трой унция учун 105 доллардан ошди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилдан бошлаб олтин қуймаларини сотишни йўлга қўйган. Жорий йил январь ойидан эса регулятор илк бор олтин қуймаларини қайта сотиб олиш нархларини ҳам эълон қила бошлади.

Олтин қуймаларини сотиш ва харид қилиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

475
0

Комментарии