• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 января 10:31

Умуммиллий "AI Hackathon"нинг навбатдаги босқичига старт берилди

Тадбирда рўйхатдан ўтган 400 дан ортиқ мутахассис турли соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқадилар

428
0
t.me/DFCAUZBEKISTAN

Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқандда Иккинчи Умуммиллий "AI Hackathon"нинг минтақавий босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда 400 дан ортиқ ёш мутахассис рўйхатдан ўтди. Уч кун давомида мамлакатнинг етакчи АТ-компаниялари мураббийлари раҳбарлигида жамоаларда: тиббиёт, таълим, киберхавфсизлик, тадбиркорлик ва тақиқланган моддалар айланишига қарши кураш каби соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқадилар.

"Умуммиллий "AI Hackathon"да иштирок этаётган «iХ» жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга ихтисослашган махсус алгоритмни тақдим этди. Лойиҳанинг асосий мақсади яширин "қора бозор"ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйишдан иборат" - дейилади хабарда.

Иштирокчилар учун етакчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ва семинарлар ҳам ўтказилди.

Маълумот ўрнида, Умуммиллий "AI Hackathon" финали 2026 йил декабрида Тошкентда бўлиб ўтади.

428
0

Комментарии