• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 января 15:17

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Владивостокка учаётган самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди

Тошкент - Владивосток йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт экипажи техник сабабларга кўра фавқулодда қўнишни амалга оширди.

566
0
Красноярск аэропорти

Бугун, 21 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:46 да Красноярск аэропортида Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент - Владивосток йўналиши бўйича HY707 рейсини амалга ошираётган Boeing 767-300 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Самолёт техник сабабларга кўра Россия аэропортига фавқулодда қўнди.

Самолёт бортида 122 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Жароҳатланган йўловчилар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

"Красноярск аэропортининг барча хизматлари зудлик билан тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Қўниш белгиланган тартибда, хавфсизликни таъминлаш тартиб-қоидаларига мувофиқ амалга оширилди," - дейилади хабарда.

Авиакомпания ҳам воқеани тасдиқлади. HY707/708 рейслари ҳақида маълумот ва парвоз вақти қўшимча равишда хабар қилинади.

566
0

Комментарии