• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 21 января 14:56

Фирибгарлар томонидан расмийлаштирилган онлайн кредитлар фуқаролардан ундирилмайди

Кредит ташкилотлари фирибгарлик содир этган шахслардан зарарни қоплашни талаб қилади.

541
0
UzNews.uz

Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Кредит ва тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизимлари операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан туриб молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Ҳужжатга кўра, фирибгарлик натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб топилган тақдирда, кредит ташкилоти ушбу онлайн кредитни ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туради.

Кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарлик содир этган шахсдан регресс тартибида ундиришга ҳақли.

Кредит ташкилоти фирибгарликка шубҳа туғилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят бериши мумкин.

Агар текширув, дастлабки тергов натижаларига кўра ёки суд қарори билан фирибгарлик ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланса, кредит ташкилоти онлайн кредит ва фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни давом эттиради.

541
0

Комментарии