• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 16:02

Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг 70 фоиздан ортиғи электромобилларга тўғри келади

Бензинли ва гибрид автомобиллар импорти пасайишда давом этмоқда, электромобиллар етказиб бериш эса йил давомида икки баравардан кўпроққа ошди.

503
0
UzNews.uz

Ўтган йили Ўзбекистонга $1,1 млрдлик 79 822 та автомобиль импорт қилинган, бу 2024 йилга нисбатан 5319 тага кўп, дейилади Божхона қўмитаси маълумотида.

Уларнинг 71,2 фоизи ёки 56 832 таси электромобиллар ҳиссасига тўғри келади. Йил давомида бундай автомобиллар импорти икки баробардан зиёдга ошди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш ҳажми 701 миллион долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, бензинли ва гибрид автомобилларни сотиб олишни камайтириш тенденцияси кузатилмоқда. 2024 йилда 32 912 та бензинли автомобиль олиб келинган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 19 871 тани ташкил этди.

Гибрид автомобиллар импорти йил давомида 5,8 баробарга - 17 480 донадан 3017 донагача камайди. Дизелли автомобиллар импорти эса, аксинча, қарийб 5 баробарга ошиб, 22 тадан 102 тага етди.

Шунингдек, ушбу даврда мотоцикллар етказиб бериш 211 минг донадан 180 минг донагача, велосипедлар етказиб бериш 75 минг донадан 54 минг донагача ва яхталар етказиб бериш 1426 донадан 1086 донагача камайди.

503
0

Комментарии