• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 15:33

Президент "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунни маромига етказиш учун қайтарди - Алишер Қодиров (видео)

"Миллий тикланиш" партияси раҳбарининг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев Сенат томонидан тўрт йил олдин қабул қилинган ҳужжатни замонавий талабларга мувофиқлаштириш бўйича топшириқ берган.

436
0
mt.uz

Шавкат Мирзиёев "Давлат тили тўғрисида"ги қонунни қайта ишлаш учун парламентга қайтарди, деб хабар берди "Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров 16 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Президент қонунни маромига етказиш бўйича таклифлари билан бирга Қонунчилик палатасига қайтариб юборди. Бу жумлалар жуда тўғри. Биз ҳатто буни олқишладик. Чунки "Миллий тикланиш" партияси биринчи ва иккинчи ўқиш босқичида қонунда акс этиши керак бўлган бир қатор нормаларни қонунга кирита олмаган эди," - деди Алишер Қодиров.

Унинг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев қонунни бугунги глобал чақириқлар ва қадриятлар шароитида замонавий талабларга мослаштириш бўйича топшириқ берган.

"Бу жуда қувонарли ва биз ҳозирда ушбу қонун устида ишлаяпмиз," - дея қўшимча қилди партия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, "Давлат тили ҳақида"ги қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, Қонунчилик палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2021 йил июнь ойида маъқулланган эди. Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, тадбирларда, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида ва бошқаларда давлат тилидан фойдаланиш масалалари мустаҳкамланди.

436
0

Комментарии