• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 января 11:37

Ўзбекистонда чиқинди ташиш учун қарзи бор абонентларга оммавий СМС-огоҳлантириш келиши бошланди

Чиқинди хизматлари учун қарздорлиги бўлган 119 мингга яқин фуқарога шу каби огоҳлантиришлар юборилган.

477
0
Учтепа туман ҳокимлиги

Жорий йил 15 январь ҳолатига кўра, аҳолининг чиқинди ташиш хизматлари учун 9,3 млрд сўмлик қарздорлиги мавжудлиги сабабли 2100 қисқа рақамидан 118 646 та абонентга огоҳлантирувчи СМС-хабарномалар юборилган. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ушбу огоҳлантириш олингандан сўнг 5 кун ичида қарздорлик тўланмаса, абонентлар учун электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти вақтинча чекланади.

Мазкур тартиб ўтган йилнинг 1 июлидан бошлаб чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шаклланган қарздорликларга нисбатан қўлланилади.

Аввалроқ, 2025 йил якуни бўйича аҳоли чиқинди хизматлари учун ҳисобланган тўловларнинг 90 фоизини тўлагани ҳақида хабар берган эдик. Тизимдан 200 млрд сўмдан ортиқ нореал қарздорлик чиқариб ташланди.

477
0

Комментарии