• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 января 10:33

ДСҚ агрегаторлар орқали ишлайдиган таксичиларнинг солиқлар бўйича шикоятларига изоҳ берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда иши мобил иловалар ва интернет платформалар орқали ташкил этилган таксичилар солиқ юкидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

406
0
UzNews.uz

Солиқ қўмитаси такси ҳайдовчиларининг шикоятларига муносабат билдириб, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан 4 фоиз ставкада солиқ ушлаб қолинаётганини маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, йўловчи ташиш ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролардан айланмадан олинадиган солиқ таксомотор агрегаторлари томонидан ушлаб қолинади.

"Шунингдек, 2026 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 467-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқни йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлганда 1 фоиз миқдорида тўлаш белгиланди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 408-моддасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш учун йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий равишда бадал тўлаши мумкин," - дейилади хабарда.

406
0

Комментарии