• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 12 января 23:06

Расман: Мадриднинг "Реал" клуби Хаби Алонсо клуб бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди

Алонсонинг ўрнини "Реал"нинг ёшлар жамоаси "Реал Мадрид Кастиля" мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Алваро Арбелоа эгаллади.

1649
0
Getty images

Испаниялик мураббий Хаби Алонсо Мадриднинг "Реал" клубини тарк этди. Бу ҳақда "Қироллик клуби" матбуот хизмати хабар берди.

Испаниялик мутахассис жамоани 2025 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётганди. Кеча, 11 январь, куни "қаймоқранглилар" Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га мағлуб бўлди (2:3). Шундан сўнг Хаби Алонсо жамоа мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилди.

"Реал" футбол клуби Хаби Алонсо билан ўзаро келишувга кўра, унинг жамоа бош мураббийи сифатидаги фаолиятини якунлашга қарор қилинганини маълум қилади.

"Хаби Алонсо ҳар доим барча "Реал" мухлисларининг муҳаббати ва ҳайратига сазовор бўлади, чунки у "Реал" афсонаси ва ҳар доим клубимиз қадриятларини ўзида мужассам этган. "Реал" доим унинг уйи бўлиб қолади.

Клубимиз Хаби Алонсо ва унинг бутун мураббийлар штабига ушбу вақтдаги меҳнати ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдиради ва уларга ҳаётларининг янги босқичида энг яхши тилакларни тилайди," - дейилади "Реал" расмий сайтидаги хабарда.

"Қироллик клуби" Хаби Алонсонинг истеъфосидан сўнг Алваро Арбелоани "Реал"нинг янги мураббийи бўлганини эълон қилди.

Унга кўра, "Реал" Алваро Арбелоа бош мураббий этиб тайинланди. Арбелоа бунгача "қаймоқранглилар"нинг ёшлар жамоаси "Реал Мадрид Кастиля" мураббийи лавозимида ишлаб келаётган эди. Бу тайинлов Хаби Алонсо клубни тарк этганидан сўнг амалга оширилди.

1649
0

Комментарии