• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 12 января 12:39

Ўзбекистонда 5 граммлик олтин қуйма нархи рекорд даражадаги 9 млн сўмга етди

Жаҳонда олтин нархининг ошиши фонида Марказий банк олтин қуймаларининг қийматини янгилади.

762
0
NBU

Бугун, 12 январь ҳолатига кўра, 1 грамм олтин қуйма нархи рекорд даражадаги 1 802 000 сўмни ташкил этмоқда.

5 граммлик олтин қуйма нархи 9 млн сўмдан ошиб, 9 010 000 сўмни, 10 граммлик қуйма нархи эса 18 020 000 сўмни ташкил этди.

Ню-Ёрк товар биржасида (CОМЕХ) олтин нархи ҳам рекорд ўрнатмоқда. Нашр эълон қилинган пайтда бир троя унцияси нархи 4583,85 долларни ёки 1 грамм учун 147,36 долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йилдан бошлаб олтин қуймаларини сотишни бошлаган. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб регулятор биринчи марта олтин қуймаларини сотиб олиш нархларини эълон қила бошлади.

Олтин қуймаларнинг сотув нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

762
0

Комментарии