Эртага 10 январь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида пойтахтда жойлашган куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирокида Отлиқ кавалерия паради бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди.
Шунингдек, 10, 11 ва 12 январь кунлари соат 15:00 да Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида Отлиқ аскарлар паради бўлиб ўтади.
Комментарии