• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 8 января 15:37

Гвардиола Ҳусановни "Брайтон"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб айтди

АПЛ 21-турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 дуранг натижа қайд этди.

539
0
Getty Images

Футбол бўйича АПЛнинг 21-тур доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брайтон"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Ушбу учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бўлиб, унинг ўйинини "шаҳарликлар" бош мураббийи юқори баҳолади.

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. SofaScore таҳлилий портали талқинига кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи 7,1 балл олди.

Учрашувдан сўнг "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола марказий ҳимоячиларнинг ўйинини алоҳида эътироф этиб, Абдуқодир Ҳусановни алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Ҳимоячилар жуда яхши ўйнашди. Абдуқодир шунчаки фантастик ҳаракат қилди. Унинг узун паслари бизга катта ёрдам берди, у бутун майдонни назорат қилди. У ҳали ўсади. У тез-тез ҳужум уюштиришда иштирок этиши керак - бу фақат вақт масаласи. Бугун у ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. Афсуски, биз ғалаба қозона олмадик, аммо ғалабаларимиз ҳали олдинда," - деди Гвардиола.

539
0

Комментарии