• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 11:05

8 январдан АГТКШларда вақтинчалик чекловлар жорий этилади

Бутун мамлакат бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари кунига олти соат ишлайди.

343
0
autostrada.uz

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 8 январдан АГТКШлар вақтинчалик иш графигига ўтади - соат 10:00 дан 16:00 гача. Чекловларнинг киритилишига асосий газ қувурларидаги босимнинг пасайиши сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ушбу чоралар вақтинчалик характерга эга.

Алоҳида таъкидланишича, Фарғона водийсида АГТКШларнинг иш режими маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда белгиланади ва газ босимининг ҳақиқий даражасига боғлиқ бўлади.

Маълум қилинишича, ёқилғи қуйиш шохобчаларининг иш графиги газ таъминотидаги умумий вазият, босим даражаси ва истеъмол ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, ёқилғи қуйиш шохобчаларида аввалги чекловлар 2025 йил 12 декабрдан жорий этилган эди. Кейинроқ, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистондаги барча АГТКШлар 24 соатлик иш режимига ўтказилди.

343
0

Комментарии