• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 09:33

Тошкент юк машинаси билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси вафот этди

21 ёшли ҳайдовчи йўлда тўхтаб турган GAZ-63 русумли юк автомашинасига бориб урилди.

1027
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 8 январь куни соат 05:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчаси иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган М.Р. Onix русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966 йилда туғилган С.Р.га тегишли бўлган GAZ-63 русумли юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Oniz русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

1027
0

Комментарии