• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 января 15:17

Ижтимоий тармоқларда божхона номидан гўёки мусодара қилинган товарлар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди - видео

Ўзларини божхона органлари вакили сифатида таништирган ва ижтимоий тармоқлар орқали гўёки божхонада мусодара қилинган товарларни сотган гумонланувчилар 60 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган.

412
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва аккаунтлар очиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил бошида Андижон вилоятида яшовчи 22 ёшдан 25 ёшгача бўлган беш нафар фуқаро божхона органлари номидан Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида "Мусодара қилинган товарлар" ва "Улгуржи омбор" номли гуруҳлар ташкил этиб, жиноий режа тузган. Ушбу гуруҳларда "Божхона қўмитаси админи" деб номланган ўнга яқин сохта аккаунтлардан фойдаланиб, ўзларини идора ходими сифатида таништирган.

Жиноятчилар арзонлаштирилган нархларда маиший техника, музлатгич ва телевизорлар, иситиш қозонлари, ошхона ва болалар мебеллари, турли гаджетлар, жумладан, сўнгги русумдаги iPhone телефонлари, шунингдек, кийим-кечакларни таклиф қилиб, ҳатто мавжуд бўлмаган мотоскутерларни ҳам етказиб беришни ваъда қилган. Тўловларнинг бир қисми учинчи шахслар номига расмийлаштирилган банк карталари орқали қабул қилинган.

Натижада жиноий гуруҳ аъзолари 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 117 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Буюртма берилган маҳсулотни талаб қилган ёки фирибгарлар билан қайта боғланишга уринган жабрланувчилар блокланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б" ва "г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

412
0

Комментарии