• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 10:10

Жиноятчилик юқори бўлган ҳудудлар ҳокимлар, прокурорлар ва ИИБ бошлиқларига бириктирилади

Бундан буён маҳалла ва туманларда криминоген вазият учун "шахсий жавобгарлик" белгиланди: жиноятчилик юқори бўлган ҳар бир ҳудуд аниқ масъулларга бириктирилади. Янги тартиб президент қарорида кўзда тутилган.

457
0
UzNews.uz

Давлат раҳбарининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида манзилли ишлашнинг яхлит тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, бундан буён муайян ҳудудлар масъул раҳбар ва муассасаларга бириктирилади.

Хусусан:

- криминоген вазият оғир бўлган маҳаллалар - туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлар ва ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

- 5 йил давомида "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларга - Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ва ҳоким ўринбосарлари;

- 3 йил давомида "қизил" тоифада бўлган маҳаллалар - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таълим ва илмий ташкилотларига;

- криминоген вазият энг оғир бўлган туманлар ва шаҳарлар - вилоят даражасидаги прокурорлар ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари;

- хотин-қизлар, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчилар ҳамда низоли оилалар ўртасида жиноятчилик энг кўп содир этилган маҳаллалар - вилоят даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари бошлиқларига.

Юқоридаги масъулларга ўз ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш моделини яратиш ва ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юклатилади.

457
0

Комментарии