Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 ноябрга қадар "Менинг инспекторим" мобил иловаси ишлаб чиқилади. Иловада фуқароларнинг маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиш, фото, аудио, видео хабарлар ва хавотирли хабарлар юбориш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш имконияти яратилади.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар соҳа ва ҳудудидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги оғзаки мурожаатларини ички ишлар органлари ходимларининг хизмат планшетлари орқали қабул қилиш ҳамда тезкор жавоб қайтариш амалиёти жорий этилади.
Оилавий-маиший муносабатлар доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 2026 йил 1 майга қадар низоли оилалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи "E-ijtimoiy профилактика" ахборот тизимининг "E-nizoli oila" модули жорий этилади ва судлар ўртасида интеграция қилинади.
Комментарии