• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 января 13:29

Навоийда салонида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ЙТҲга учради: қурбонлар бор

ЙТҲ натижасида турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

1141
0

Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчи бўлган автобус ЙТҲга учрагани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Навоий вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 5 январь куни соат 7:40 атрофида Томди тумани "Томдибулоқ" ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 "Навоий-Учқудуқ" халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 км.лари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра салонида 47 нафар йўловчиси бўлган ZHONG TONG BUS русумли автобусни "Зарафшон-Навоий" йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.Х. руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

1141
0

Комментарии