• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 января 12:48

Фарғонада қўлбола пиротехникани ясаганлар қамалди - видео

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувлардан сўнг кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Суд ҳуқуқбузарларга маъмурий қамоқ ва жарима тайинлади.

1001
0
Видеодан кадр

Суд янги йил байрами арафасида хавфли пиротехника "шоуси"ни уюштирган уч нафар фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2025 йил 31 декабрь куни содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувлар ортидан кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Кадрлардан кўриш мумкинки, ёшлар одамлар гавжум бўлган жамоат жойида қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаларидан фойдаланишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ҳаракатлар иштирокчиларнинг ўзлари ва атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланди. Уларга нисбатан МжТКнинг 183 ва 185-1-моддалари билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга оширилган.

Суд мажлисида ҳар учаласи ҳам ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қилмиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англамаганини таъкидлаб, фуқаролардан очиқчасига кечирим сўради.

Шунга қарамай, суд қатъий жазо чораларини қўллашни лозим топди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

1001
0

Комментарии