• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 декабря 2025

Талабалар учун тўлов-контракт муддати 31 январгача узайтирилди

Бакалавриат ва магистратура талабалари учун тўловни амалга ошириш ва ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январга қадар узайтирилди.

1156
0
UzNews.uz

Давлат комиссиясининг тегишли қарори билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура талабалари учун тўловни амалга ошириш ва талабаликка қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январга қадар узайтирилди.

Бунда қуйидагилар белгиланган:

• қабул параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шакли бўйича йиллик ўқиш қийматининг камида 50 фоизини тўлаши керак;

• табақалаштирилган (супер) контракт асосида ўқиш истагини билдирган шахслар белгиланган йиллик ўқиш қийматининг камида 50 фоизини тўлашлари шарт.

1156
0

Комментарии