• 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 30 декабря 2025

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қоралади

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилиб, яқинда учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужум қилишга уринишни муҳокама қилдилар ва яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирларини табрикладилар.

1480
0
ria.ru / Архивное фото

30 декабрь куни президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия президентининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади.

Унинг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солади.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги – 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 28-29 декабрь кунлари Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путиннинг Нижний Новгород вилоятидаги қароргоҳига 91 та дрон ҳужумини қайтарди. Россия ТИВ раҳбари президент қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш Украина раҳбарияти томонидан амалга оширилганини ва ҳужумдан кейин Москванинг музокаралар позицияси қайта кўриб чиқилишини айтди.

1480
0

Комментарии