• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2025

Тошкентдаги жамоат транспорти байрам кунлари қай тартибда ишлаши маълум қилинди

Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда.

456
0
t.me/KoDnu

Янги йил байрами муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда

Метро ҳаракати:

Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади;

2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари — метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;

2026 йил 1 январь куни — метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;

5 январь (душанба) — иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.

Автобус йўналишлари ҳаракати:

Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 31 декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади;

2026 йил 1 декабрдан 2026 йил 4 январь кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.

456
0

Комментарии