• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2025

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 400 тонналик навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топширди

Инсонпарварлик юки озиқ-овқат, дори-дармон ва турли тиббий асбоб-ускуналарни ўз ичига олади.

426
0
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Афғонистоннинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон раҳбарияти номидан инсонпарварлик юкларининг навбатдаги партиясини афғон халқига топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Умумий оғирлиги 390 тоннага яқин юк Termez Cargo Centre майдончасида шакллантирилган. У озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва турли хил тиббий асбоб-ускуналардан иборат.

Вилоят ҳокими М.Вафо Ўзбекистон Президентига Афғонистон халқига кўрсатилаётган доимий кўмак ва ғамхўрлик учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Қайд этилишича, бу жорий йил давомида Афғонистон халқига юборилган гуманитар ёрдамнинг тўртинчи партиясидир.

426
0

Комментарии